“101-рейс” фильмининг илк трейлери эълон қилинди

“101-рейс” фильмининг илк трейлери эълон қилинди

“101-рейс” фильмининг илк трейлери эълон қилинди

  • 17/08, 14:51
  • Янгилик

Режиссёр Акром Шахназаров томонидан суратга олинаётган “101-рейс” фильмининг илк трейлери эълон қилинди.

“101-рейс” бадиий фильми реал воқеага асосланган бўлиб, унда 2001 йил АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати воқеалари гавдалантирилган. Унда Шимолий Америка ҳаво ҳудудида қийин вазиятда қолган – бортида 180 нафар йўловчи бўлган “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига қарашли самолётнинг экипажи фавқулодда ҳолатда қўллаган чораси тасвирланган.

Фильмда Ҳошим Арслонов, Лола Элтоева ҳамда Умид Искандаров каби машҳур ўзбек актёрларт суратга тушган.