“Муҳаббат баҳори” фильми сёмкасидан видеорепортаж

“Муҳаббат баҳори” фильми сёмкасидан видеорепортаж

“Муҳаббат баҳори” фильми сёмкасидан видеорепортаж

  • 16/09, 10:47
  • Янгилик
“Муҳаббат баҳори” бадиий фильмида икки ижодкор – Зулфия ва Ҳамид Олимжоннинг соф муҳаббати, ҳаёт йўллари, ижоди, айрилиқ, вафо, садоқат туйғулари ифода этилади.
 
Фильм сценарийси муаллифлари – Зулфия Қуролбой қизи ва Микойил Сулаймонов. Айни кунларда постановкачи режиссёр Иброҳим Расулов, операторлар Равшан Асқаров, Темур Абдуллаевлар томонидан суратга олиш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу фильм воқеалари Қўқон, Жиззах, Тошкент вилояти ва Қримда бўлиб ўтади. Картинада шоир Ҳамид Олимжон ролини Ҳамза Ҳасанов, шоира Зульфия ролини эса Шаҳноза Ҳожимуродова ва София Турсунбоева (ёшлигини) ижро этишмоқда.

“Муҳаббат баҳори” бадиий фильмида Меҳриддин Раҳматов, Абдурайим Абдуваҳобов, Шафоат Раҳматуллаева, Отабек Ҳақбердиев, Фарғона ва Қўқон театри актёрларини турли ролларда кўришимиз мумкин. Фильм воқеалари 1920-1944 йилларни ўз ичига олади. Ушбу кинокартина куз ойларида якунига етказилиши режалаштирилган.