“Ўйинчоқлар тарихи 4” мультфилми бир жинсли муносабатни тарғиб қилганликда айбланди

  • Асосий /
  • Янгилик /
  • “Ўйинчоқлар тарихи 4” мультфилми бир жинсли муносабатни тарғиб қилганликда айбланди
“Ўйинчоқлар тарихи 4” мультфилми бир жинсли муносабатни тарғиб қилганликда айбланди

“Ўйинчоқлар тарихи 4” мультфилми бир жинсли муносабатни тарғиб қилганликда айбланди

  • 24/07, 15:49
  • Янгилик

Pixar студияси томонидан суратга олинган “Ўйинчоқлар тарихи 4” мультфилми томошабинларнинг норозилигига сабаб бўлди. Гап шундаки, Америкадаги “Бир миллион оналар” ташкилоти ушбу мультфилмни болалар аудиторияси орасида бир жинсли муносабатни пропоганда қилишда айблади.

Мультифилмдаги кичик саҳна: иккита аёл персонажнинг фарзандини мактабга олиб бориб мактабдан олиб келиш саҳнаси ташкилот аъзоларининг норозилиги ҳамда ғазабига сабаб бўлди. Шунинг учун бирлашма аъзолари картинани намойиш қилмасликни талаб қилган. Улар Дисней компаниясига қарши петиция уюштириб 12 555 та овозга эга бўлишган. Ташкилот,  компания нафақат бир жинсдаги никоҳни нормал ҳолат эканлигини кўрсатишга уринибгина қолмай, балки ёш томошабинларнинг онгини ҳам заҳарламоқда, дейди.

“Дисней компанияси бирор ғояни тарғиб қилиши ёки  болалар учун баҳсли мавзуларни таклиф қилиши эмас, балки кўнгилочарлик вазифасини бажариши керак”, дейилади уюшма баёнотида.

“Ўйинчоқлар тарихи 4” мультфильми 2019 йилнинг июль ойида катта экранлар юзини кўрди. Мультфилм АҚШ ҳамда жаҳон прокатларидаги муваффақиятли картиналардан ҳисобланади. Ушбу картина катта экранларда намойиш этилиши биланоқ унинг даромади 650 миллион доллардан ошиб кетган.