“Қўқон шамоли”нинг ёпиқ тақдимоти ўтказилади

“Қўқон шамоли”нинг ёпиқ тақдимоти ўтказилади

“Қўқон шамоли”нинг ёпиқ тақдимоти ўтказилади

  • 19/09, 16:19
  • Янгилик

“Қўқон шамоли” (“Айбсиз айбдор”) бадиий фильмининг ОАВ ва мутахассислар учун ёпиқ тақдимоти  ташкил этилмоқда.

Ўтказилиш санаси: 21 сентябрь, соат 17.00

Ўтказилиш жойи: Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциациясининг “Зарафшон” мажмуасидаги медиа-холли

“Қўқон шамоли” тарихий фильми “Дилшоҳ медиа” киностудияси раҳбари, продюсер Маҳмуд Эркабоев ва режиссёр Дилмурод Масаидов томонидан суратга олинган. 

Унда Қўқон хонлигининг ХVIII аср охири — ХIХ аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий муҳити, ўша давр чигалликлари, А.Навоий яратган Ҳирот адабий муҳитидан кейинги ҳодиса сифатида эътироф этилган Қўқон адабий муҳити ва Амирий тахаллуси билан ижод қилган Амир Умархон ҳамда унинг аёли Нодиранинг ҳаёти ёритилади.

Фильмда Нодирабегим ролини ёш актриса Райҳон Асатова, Амир Умархон ролини актёр Илҳом Бердиев, Олимхон ролини эса актёр Бобур Йўлдошев ижро этган. 

Маълумот учун: Фильмдаги Нодирабегим роли учун элликдан ортиқ, Амир Умархон роли учун ўттиздан ортиқ, Амир Олимхон роли учун эса ўттизга яқин актёр ва актрисалар кастинг топширган.