"Рангсиз тушлар" фильми ижтимоий воқеликни акс эттиради

  • Асосий /
  • Янгилик /
  • "Рангсиз тушлар" фильми ижтимоий воқеликни акс эттиради

"Рангсиз тушлар" фильми ижтимоий воқеликни акс эттиради

  • 26/03, 13:16
  • Янгилик

            Замонавий   ўзбек   киносида  миллий  қадриятлар  талқини

 

Бугун замон – тезкор, давр – шиддатли. Ҳаёт аталмиш сурон солиб оқаётган уммоннинг  гўё  бир  томчиси  бўлган  инсон  баъзан кунлар,  ойлар,  йиллар  умаман  олганда  умри  қандай  ўтганини  англай  олмай  қолади. Бир манзилга  етган  йўловчи  ҳориб  ортига  қарагани  мисол  ўтган  умрини сарҳисоб  қилар  экан,  беихтиёр  ўйга  толади. Мен  қандай  яшадим,  Оллоҳ  мени  табиатнинг гултожи  инсон  қилиб  яратди.  Мен-чи,  шунга  мос  умр  кечирдимми  деган  савол хаёлини  банд қилиб,  гоҳида  ортида қолган кунлар,  йўл  қўйилган  хатолар,  ёшликдаги  бебошликлар  дилни  хира  қилиши  ҳам  бор  гап.  Мана  шундай  инсонларни  ҳаётини  экранда  гавдалантириш,  уларнинг  камчилиги  орқали  бутун  жамиятнинг оғриқли  нуқтасига  зарба  бериш  санъатнинг  жумладан кино  санъатининг ҳам долзарб вазифасидир. Ҳар бир халқнинг,  миллат-элатнинг  ўз дунёқараши,  миллий урф-одатлари,  минг йиллар давомида шаклланган қадриятлари мавжуд. Ватанга  муҳаббат, оилага садоқат, о

та-она ва яқинларга меҳр-шавқат қолаверса, ҳар бир банданинг  елкасидаги инсонийлик бурч, масъулият бутун ер юзига бирдай даҳлдор бўлгани  каби бизнинг ўзбек халқи учун ҳам жуда катта аҳамиятга эга.  Замона зайли билан кейинги  пайтда фақат бугуни билан яшаётган, танҳо ўзи учун қайғурадиган, кимларнингдир олдида жавобгар эканлигини унутиб, оммалашиб бараётган маданиятнинг бир бўлагига айланиб қолаётганлар орамизда тобора кўпайиб бориши дилни хира қилиш билан бирга эртанги кун учун жон куйдирадиган фидойи ҳар бир шахсни ташвишга солмаслиги мумкинми?  Балки, кинорежиссор У. Ҳамдамовни  ҳам Россиядаги  ХХВИИИ ,,КиношокЪЪ  фестивалининг  бош совринини  қўлга киритган ,,Иссиқ нонЪЪ  филмини суратга олишга ундаган  ғайритабиий куч биз юқорида таъкидлаган аччиқ ҳақиқатлар  бўлса ажаб эмас. 

 Постановкачи режиссор ва ссенарий муаллифи  У. Ҳамдамов филм ҳақида гапирар экан,  филм  қаҳрамонларини  айнан ўзи реал  ҳаётда  кўрганини  айтади.  Филмдаги  Зулфиянинг (З. Эргашова)   ота-онаси  ҳаёт  аммо, у болалигининг  беғубор дамларини мактаб интернатда ўтказди. Ўсмирлигида ҳам оила қувончи, она меҳри, ота дийдоридан маҳрум.  Чекка бир қишлоқдаги бувисининг уйида унинг ҳақиқатларини қабул қилиб яшашга маҳкум.  Бувисининг ҳам дарди ўзига етарли  бутун қишлоққа маърифат зиёсини тарқатган ўқитувчининг ўз  фарзандлари ноқобил чиққани уни  оиладаги бир ожиза-ю бир этак боланинг якка-ю ягона ҳимоячисига  айлантирган. Болаларнинг келажаги, борган сари туман цингари тарқалиб, йўқликка юз тутаётган оила шани ҳам ёши бир ерга бориб қолган мана шу кампир зиммасида.  ,,КиношокЪЪ фестивалининг энг  яхши аёл актирисаси совринини қўлга  киритган  оиланинг балки, бугунги жамиятнинг энг мазлума, жабрдийда  кишиси Зулфиянинг янгаси (Ф. Саидова) сиймосидагилар камми орамизд

а.  Нима у эрининг чўкиб кетмаганини, соғ-омон эканлигини билмайди дейсизми?  Базан шундай ҳақиқатлар борки, уларни билиш ёки билмасликнинг ҳеч қандай аҳамияти боз устига бирон нафи ҳам йўқ.  Филм қаҳрамони ҳам бош олиб кетган, бола тарбияси, оила масъулиятидан юз ўгирган турмуш ўртоғини қумсаш, ёки излашдан кўра қимматли вақтини гиёҳ теришга, нон ёпиб туриб, дўконга топширишга сарф қилгани  ўзи учун ҳам унга маҳтал бўлиб турган қора кўзлари учун ҳам қанчалик  фойдали эканини  тушунганига анча бўлган. У энди  эртанги  орзу-ҳавасларини фақат болаларининг камолида деб билади. Шу мақсад йўлида эрта-ю кеч бетиним ҳаракатда.  Бу хислат,  бундай характер ҳар бир онага айниқса, болажон ўзбек аёлига бирдай таъаллуқлидир. Зулфия ҳам бувисиникига келганида аввалига янгасининг сокин, маъюс табиати унинг ғашини келтиради. Лекин, Зулфиянинг онаси билан учрашуви, мактабдаги тенгдошларининг унга бўлган муносабати у ва  янгасини  бир-бирига  мустаҳкам боғловчи риштага а

йланишига сабаб бўлади. Филмда айни замон ҳақиқатини акс эттирган,  ақли  заиф йигит образи ҳам бази жойлардаги соғлом эр-йигитларнинг  гарданидаги юк бус-бутунлигича аёлларнинг нозик жуссасида қолганини бугун улар  истайдими, йўқми барига ўзлари балогардон эканини яққол тимсоли бўлиб хизмат қилган. Филмнинг балки, мана шу жиҳатлари ,,Киношокнинг” бош совринига, энг яхши аёл актириса  мукофотига  ҳамда энг яхши мусиқа наминациялари бўйича ғолиб  бўлишига замин яратгандир.  ,, КиношокЪЪ кинотанловининг  яна бир совриндори, ,,БондарчукЪЪ фестивалининг энг яхши актириса наминацияси ғолиби, мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатларининг (М. Д.Ҳ.) энг яхши филми, ,,Энг улуғ ва энг азиз ватан” республика  танловинида филмнинг драматургияси учун мукофотга  сазовор бўлган А. Шоҳобиддинов томонидан 2012-йилда суратга олинган ,,Паризод” (Жаннат менинг масканим)  филмидир.   Бу филм қаҳрамони оддий,  самимий, ҳаёт зарбаларига сукут билан жавоб қайтарадиган қиз образида тасвирлан

ади. Бу қаҳрамон ҳам ,,Иссиқ нон”  филмидаги  Зулфиянинг  янгасига қайси бир жиҳати  билан ўхшаб  кетади. У ҳам тақдиридан,  қисматидан бирор  марта, бирон ерда, бирон кишига нолинмайди.  Аммо ,,Паризод” филмининг У. Ҳамдамов филмидан фарқи шундаки, бу  филмда оила олдидаги   масъулият, рўзғорнинг ола хуржини  ёш  қишлоқ шифокори Жонибекнинг (С. Лутфиллаев) зиммасига тушади. У эртадан кечгача тинимсиз югуриб-елишига қарамай  бир бошини иккита қилолмай ҳалак.  Топгани рўзғорнинг ғоридан ортмаяпти.  Филм қаҳрамони ҳалол, касб қасамига содиқ, виждонли, самимий қишлоқ йигити. У одатдагидай тоғдан беморларидан бирини кўриб қайтаётганда йўлида биз юқорида тарифини келтириб ўтган қиз Паризод(З. Низомиддинова)  учраб қолади. Қиз барига қўл силтаб,  уйидан бош олиб  чиққан, борадиган манзилининг эса тайини йўқ. Шифокор йигит эса уни тўғри уйига олиб келади ва буни ўз инсонийлик бурчи деб билади. Мана  шу ерда филмга тугун тушади. Ахир Жонибек эрта –индин уйланаман деб тург

ан йигит. Боз устига у эргаштириб келган қиз ҳам кўрганни ҳушини оладиган даражада чиройли. Энди нима қилади. Парийзодни (З. Низомиддинова) ҳайдаб юбора олмаса, бир тарафда нон ушатилиб қўйилган.  Бўлажак жуфти ҳалоли Ойтуман (Ш. Темирова) ёниш остонасидаги гулхандай  тутаб турибди. Унга айни чоғда шамол эмас арзимас ел ҳам етарли.  Филмда бир қанча образлардаги характерлар курашини  турли талқинда кўриш мумкин.  Жонибекка  ёрдам қўлини чўзаётган, тўйни бемалол бошлайвер дея кўксига ураётган Исмат аканинг (Б. Муҳаммадкаримов) ҳам асл мақсади кейинроқ ошкор бўлади.  Аслида отангнинг жуда кўп яхшилигини кўрганман дея бунга жавобан тўёнани холис ниятда эмас,  Жонибекнинг уйидаги Парийга кўз олайтириб, ўз шаҳвоний нафсини қондириш учун қилаётгани маълум бўлади.  Шу ўринда режиссор ҳар қандай дамда ҳам чин инсонийликни, ўзбекона қадр-қимматни, минг йиллардан буён мерос бўлиб келаётган меҳр-оқибат тушунчаларини қалбига жо қилган қаҳрамонлар билан ўз нафсини қ

улига айланган персанажларни бир-бири билан таққослаш орқали филмга ҳаётий реалликни олиб кира олганини такидлаш  жоиз.  Биз юқорида санаб ўтган туйғулардан кимки қанчалик йироқлашиб боргани сари унинг қалбидан ҳаловат, ҳаётидан эса мазмун йўқолиши ҳам бор гап. Бу постановкачи режжиссор ва  ссенарист Й. Тўйчиевнинг Москва шаҳрида ўтказилган ,,Перспектива” халқаро кино фестивалининг бош совринига лойиқ кўрилган, 2006-йилда  суратга олинган  ,,ЧашмаЪЪ филмида ҳам ўз ифодасини топган. Барча  кадрлар умуминсонийлик ғоялари билан суғорилган.  Жумладан,  профессор шифокор Раҳмат ака (Х. Садиевнинг) дунёнинг ҳою-ҳавасидан воз кечиб,  қишлоқда тегирмончилик қилиши,  касалхонага тушганида уни кўргани келган қизларнинг гап сўзларидаги бемеҳрлик орқали ойдинлашгандай бўлади. Хабар олишга келган фарзандларидан тўнғичининг муносабатида отага бўлган ачиниш, унинг  аҳволига куюнчак қизларга хос характер эмас, балки, мажбурятдан  келгани,  нима бўлса ҳам бу даҳмазалар тезроқ

тугаса-ю, тезроқ ўз юмуши томон шошилаётгани унинг ҳатти-ҳаракатларидан яққол кўриниб турибди. Филмнинг яна бир қаҳрамони Олима(М.Аҳмадалиева) эса ташқаридаги изғиринда турган ойисини кўрсада кўрмасликка олади. Бунга асосий сабаб  эса диалоглардан маълум бўлишича бир пайтлар у шаҳарда ўқиб юрган кезлари севгиси учун, севгилиси учун уйидан ҳайдалган эди. Бунга эса ойисини айбдор деб билади. Мана шу учун онасини кўришни ҳам, у ҳақида эшитишни ҳам истамайди. Кўчада дийдираб, аёзда музлаб турган онайизорни режиссор иссиққина уйда турган мушук билан қиёслайди. Уни тўққиз ой ҳужудида сақлаб дунёга келтирган, яна қатор йиллар оқ ювиб, оқ тараган, емай едирган, ичмай ичирган муштипар онанинг қадри қайда-ю, бир ҳайвоннинг қадри қайда. Олиманинг ойиси Мадина (Д.Икромова)  опадан элчи бўлиб келган бош қаҳрамон Орзибиби (Н. Каримбоева) ,,бундан чиқди фақат мушукларга меҳрибонман”, денг дея эшикни шахт билан ёпиб кетаркан балки, ҳозиргина такидлаб ўтилган фикрлар унин

г ҳам хаёлидан ўтгандир.  Минг афсуски, айни дамда биз юқорида тилга олгандай инсонлар кундан –кунга ортиб бораётгани ва бунга тобора оддий ҳол цингари қараётганлар бугунги жамиятимиздаги энг катта фожиалардан биридир.  Инсоният тобора  яхши  шароитларда яшашга, яхши кийинишга, энг сўнги русумли машиналарда юриш учун эрта-ю кеч тинимсиз ҳаракатда.  Гоҳида шу санаб ўтилганлар шунчаки ўткинчи  рўё цингари алдамчи, ялтироқ эканини ҳаётда буларданда муҳимроқ, устунроқ турадиган эзгулик, вафо, қадр-қиммат, меҳр-муҳаббат ва садоқат аталмиш туйғулар борлигини  ҳамма ҳам англайвермайди.  Уйнинг бир бурчида турган экранда  турли тақдирларни  намойиш этиш орқали  мулоҳазага, мушоҳадага чорлашга сабабчилар орасида миллий қадриятлар, ўлмас урф – одатларнинг  талқини бўлган филмларнинг борлиги   кишининг ҳужудини фахрга тўлдириш билан бирга, тараққиёт тезлашувидаги ахборотлар алмашунувида  кирланиб бораётган руҳият учун малҳам, глабаллашув  замонидаги  инсонийлик фаз

илатларини   сақлагувчи қалқон ҳамдир. 

                                                                                               Шухратбек   Исломов.