“Zero” фильми ҳақида етти факт

“Zero” фильми ҳақида етти факт

“Zero” фильми ҳақида етти факт

  • 24/07, 16:11
  • Чиғириқ

1. Кинокартина муаллиф Шарма Химаншу томонидан ёзилган бўлиб, режиссёр Рай Ананд томонидан суратга олинган. 

2. Фильмда бош ролларни Шохруххон, Анушка Шарма ва Катрина Каиф каби Болливуднинг энг кўзга кўринган юлдузлари ижро этишган. 

3. Фильмнинг бюджети 200 крор (29 миллион доллар). 

4. Бу фильм  Хоннинг энг қиммат фильмларидан бири ҳисобланади. Фильмнинг асосий суратга олиш ишлари  Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида 2017 йил  май ойида бошланган.

5. Болливуднинг энг машхур ва томошабинларнинг хотирасида ўзининг бир биридан такрорланмас образлари билан машҳур бўлган Шри Девининг охирги роли бўлди. Фильмнинг суратга олиш ишлари якунланиши билан Шри Деви ҳаётдан кўз юмган. 
 

6. Фильмнинг премьераси, 2018 йилнинг 21 декабрь бўлиб ўтган.

7. Ушбу фильмнинг намойишидан сўнг киноихлосмандларда турли хил фикрларини баён қилишган. Хусусан, Хон ва Катринанинг ижроси мақтовларга сазовор бўлган бўлса, фильмнинг сценарийси пуҳта эмаслиги ва саёз бўлиб қолгани ҳақида танқидлар билдирилган.