Зулфиқор Мусоқов карантинни қандай ўтказаётгани ҳақида сўзлаб берди

  • Асосий /
  • Янгилик /
  • Зулфиқор Мусоқов карантинни қандай ўтказаётгани ҳақида сўзлаб берди
Зулфиқор Мусоқов карантинни қандай ўтказаётгани ҳақида сўзлаб берди

Зулфиқор Мусоқов карантинни қандай ўтказаётгани ҳақида сўзлаб берди

  • 31/03, 11:53
  • Янгилик

Ўзбекистон санъат арбоби, режиссёр Зулфиқор Мусоқов «Дарё» мухбири Миролим Исажонов билан суҳбатда карантинни қандай ўтказаётганини сўзлаб берди. «Бутун оилам, набираларим билан карантинни ваҳимага берилмасдан ўтказяпмиз. Икки кунда бир дўконга нонга чиқиб келяпмиз, холос. Кун давомида китоб ўқишга, телевизор кўришга ва интернетга киришга ҳам улгуряпман. Овқат тайёрлашни яхши кўрганим боис уйдагиларга турли таомлар пишириб бермоқдаман. Янги бир фильмга қўл урган эдик. Афсуски, коронавирус туфайли ижодий ишларимиз вақтинча тўхтаб турибди. Интернет сайтлари орқали карантиндан қочиб кетган фуқаролар ҳақида ўқиб, уларнинг бу хатти-ҳаракатини сира тушунмаяпман. Қочган тақдирда ҳам барибир қидириб, топишяпти-ку. Ўзидан ташқари қариндошлари ва мулоқотда бўлган инсонлар ҳам жабрланиб, карантинга олинмоқда. Кўчада тиббий ниқобсиз юрганларни ҳам ушлаб, жаримага тортишяпти. Мана шу каби юртдошларимиз эгоизмга берилмасликларини сўрардим. Фақат ўзини ўйлаши охир-оқибат бошини еяпти. Тўғри, 99 фоиз одамлар талабларга амал қиляпти, кўчаларда юрмай, уйида ўтиришибди. Лекин, афсуски, билими кам ва маданиятсиз инсонлар ҳам йўқ эмас орамизда. Буни очиқ-ойдин айтиш лозим. Бутун дунё аҳолисининг бошига тушган синовдан биз ҳам ўтишимиз керак. Бу бало юртимиздан тезроқ чиқиб кетсин, илоҳим!», — дейди режиссёр.