Зулфиқор Мусоқов Ўзбекистон "Оскар" қўмитасига ўз номзодларини таклиф этди

  • Асосий /
  • Янгилик /
  • Зулфиқор Мусоқов Ўзбекистон "Оскар" қўмитасига ўз номзодларини таклиф этди
Зулфиқор Мусоқов Ўзбекистон

Зулфиқор Мусоқов Ўзбекистон "Оскар" қўмитасига ўз номзодларини таклиф этди

  • 24/09, 16:25
  • Янгилик

Кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқов Ўзбекистон "Оскар" қўмитасига ўз номзодларини таклиф этди:

"Оддий инсоф, мантиқ ва адолат нуқтаи назаридан келиб чиқиб, бутун дунёни "Оскар" қўмиталари қанақа ташкил қилинган? Жуда оддий ва адолатли равишда: ўша "Оскар"ни ватанида хам бу халқаро аҳамиятга эга совринга номзодларни саралаш қўмитаси фақат Киноакадемиянинг аъзолари томонидан ёпиқ сайлов орқали сайланади. Россияда "Оскар" қўмитаси аъзоси устозим Владимир Меншовни хам Россия кино иттифоқи сайлаган - уларни муносиблиги ҳеч кимда шубҳа уйғотмайди.

Қўшни давлатларда “Оскар” қўмитасига КИНОГА УЛКАН ҲИССА ҚЎШГАН АРБОБЛАР кирган, улардаги аъзолар сони 12 дан 39 тагача. ЯНА БИР БОР ҚАЙТАРАМАН: ВАТАНИМИЗ ТАРИХИДА БУ ЎТА МУҲИМ МАДАНИЙ ВА СИЁСИЙ ВОҚЕАГА ЖИДДИЙ ҚАРАШ КЕРАК.

Мана менинг таклифим: элимиз танийдиган, ҳурмат қиладиган кино ва маданият ходимлари ҳамда хорижда киномизни билиб, уни севадиган инсонларни жалб қилиш зарур. Хориждаги аъзолар учун уларни йўлига пул сарфлашни хожати йўқ, интернетдан кўрсатилса ва улар овоз беришса бас. Кўпларини танимайман, баъзилари билан ҳатто гаплашмайман ҳам, лекин улар нафақат юртимизда, чет элларда ҳам шуҳрат қозонган муносиб инсонлар:

  1. Абдураҳим Исмоилов, Ўзбекистон санъат арбоби, кўплаб ҲКФлар совриндори
  2. Шуҳрат Махмудов, кинорежиссёр, ХКФлар совриндори
  3. Қаҳрамон Ҳасанов, кинорежиссёр, ХКФлар совриндори
  4. Қамара Камолова, Ўзбекистон давлат мукофоти совриндори, ҲКФлар совриндори
  5. Ҳамидулла Акбаров, киношунос, фан доктори
  6. Нигора Каримова, киношунос, фан доктори
  7. Одилшо Агишев, Ўзбекистон ва Россия санъат арбоби, кинодраматург
  8. Али Хамроев, Ўзбекистон халқ артисти, ХКФлар совриндори
  9. Элёр Эшмухаммедов, кинорежиссёр, СССР халқ артисти, ХКФлар совриндори
  10. Баҳодир Йўлдошев, Ўзбекистон халқ артисти, “Дийдор” театри бош режиссёри
  11. Юсуф Розиқов, кинодраматург, ХКФ лар совриндори
  12. Вида Жонсон (АҚШ), киношунос, Колумбия университети профессори.
  13. Жан Кнох Воина (АҚШ), киношунос, Гарвард университети профессори
  14. Кшиштов Занусси (Полша), Канн ХКФ Гранпри совриндори
  15. Эркин Аъзам, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, кинодраматург, ХКФлар совриндори
  16. Карим Мирходиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ХКФлар совриндори
  17. Рустам Сагдуллаев, актёр, Ўзбекистон халқ артисти
  18. Бобур Йўлдошев, актёр, ХКФлар совриндори
  19. Баҳодир Жалолов, Ўзбекистон халқ рассоми
  20. Анвар Эргашев, композитор, Ўзбекистон санъат арбоби
  21. Акмал Нур, Ўзбекистон халқ рассоми
  22. Нозим Тўлаходжаев, кинорежиссёр, ХКФлар совриндори
  23. Абдухалил Мигноров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ХКФлар совриндори
  24. Раъно Шодиева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актриса, ХКФлар совриндори
  25. Феруза Саидова, актриса, ХКФлар совриндори
  26. Бобур Исмоилов, рассом
  27. Усмон Азим, Ўзбекистон халқ шоири
  28. Мурод Муҳаммад Дўст, ёзувчи, кинодраматург
  29. Тору Иноуэ (Япония), киношунос, С. Эйзенштейн номли Япония кино маркази директори
  30. Гулчеҳра Жамилова, Ўзбекистон халқ артисти
  31. Аюб Шаҳобиддинов, кинорежиссёр, ХКФлар совриндори
  32. Ёлқин Тўйчиев, кинорежиссёр, ХКФлар совриндори
  33. Умид Ҳамдамов, кинорежиссёр, ХКФлар совриндори
  34. Отабек Мусаев, актёр, журналист
  35. Шокир Холиқов, кинорежиссёр, ХКФлар совриндори, Канн ХКФда Гранпри совриндори